Япония қуролли кучлари бўлинмалари шу ойда Patriot PAC-3 мобил комплекслари иштирокида Шимолий Корея ракета ҳужуми эҳтимолига қарши бир неча машғулот ўтказади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шимолий Корея баллистик ракеталари муваффақиятли учирилаётганини инобатга олиб, зарурат туғилганда аксил чоралар кўриш, тактик тайёргарликни мустаҳкамлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Фуқаролар ҳам эҳтимолий ракета зарбасига ҳозирлик кўриши мақсадга мувофиқ», — деди мудофаа вазири Томоми Инада.
Режага кўра, машғулотлар Гифу, Кумамото, Сайтама ва Фукуока префектураларидаги 4 та базада бўлиб ўтади. Уларда асосан ракетага қарши мудофаа тизимларини шошилинч сафарбар этиш давомидаги ҳаракатлар машқ қилинади.
Изоҳ (0)