Қўшма Штатлар терроризм билан кураш олиб бораётгани ҳақидаги даъво ёлғондан иборат. Бу ҳақда Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«АҚШ аксилтеррор коалициясини тузгани ҳақидаги даъво ёлғон. ИШИДни чиндан ҳам йўқ қилишни истаганлар унга шундай ҳам қаршилик кўрсатмоқда», — деди оятуллоҳ.
Хоманаий Вашингтон томонидан Эронга нисбатан билдирилган минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича айбловларга ҳам муносабат билдирди.
«Аввало бундай айловларни билдираётганларнинг минтақага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қолаверса, айнан уларнинг ўзи ҳаракатлари билан минтақадаги вазиятни издан чиқармоқда», — таъкидлади Али Хоманаий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)