ИШИД сафига қўшилган Тожикистон ИИВ махсус бўлинмаси собиқ қўмондони, полковник Гулмурод Ҳалимовнинг ўғлига нисбатан очилган жиноий иш материаллари судга юборилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
18 ёшли Беҳруз Ҳалимовга Тожикистон Жиноий кодексининг икки моддаси — «Жиноятга тайёргарлик ва жиноятга қасд» ҳамда «Ёлланиш» моддалари бўйича айблов эълон қилинди.
Тергов манбаларига кўра, Беҳруз ижтимоий тармоқларда отасининг танишлари билан боғланган ва улар ёрдамида Ироқ ёки Сурияга жўнаб кетишни режалаштирган. Бироқ Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни Душанбе—Москва рейсидан олиб қолди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)