АҚШнинг Вашингтон ва Мэриленд штатлари бош прокурорлари президент Дональд Трампни конституцияни эҳтимолий бузганлик ва давлат раҳбари лавозимини эгаллагандан сўнг бизнес юритганлик учун судга бериш ниятида. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
The Washington Post нашрига кўра, бош прокурорлар Трампни «хорижий ҳукуматлардан миллионларни олишда» айбламоқда.
«У корпорациясининг молиявий ҳолати ҳақидаги ҳисоботларни мунтазам текшириб боради. Президент ўзининг бизнес манфаатларидан чекиниш учун зарур ҳаракатларни амалга оширмагани учун даъво киритяпмиз», — деди Вашингтон штати бош прокурори Карл Расина.
Даъво қабул қилинган тақдирда суд муҳокамалари доирасида Трампга бизнесининг чет элдаги кўламини аниқлаш учун солиқ декларациясини эълон қилиш мажбуриятини юклашлари мумкин.
Изоҳ (0)