Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТнинг Фаластинлик қочоқларга ёрдам бериш ва ишларни ташкиллаштириш Яқин Шарқ агентлигини тугатишга чақирди, деб ёзади «ТАСС».
«Аҳамиятли даражада агентлик фаолияти фаластинлик қочоқлар муаммоларини ҳал қилишга эмас, кўрсатиб беришга қаратилган, уни мустақил агентлик сифатида тугатиб, унинг функцияларини БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича олий комиссариатига бериш вақти келди», — деди Нетаньяху яҳудий давлати ҳукуматининг ҳафталик йиғилишида.
«Кўпчилиги доимий яшаш жойига эга бўлган фаластинлик қочоқлар учун алоҳида агентлик очилган», — дея давом этди Нетаньяху. Унинг сўзларига кўра, агентлик бўлинмалари Исроилга қарши фаол иғвогарлик олиб бормоқда.
Изоҳ (0)