Олмаотада махсус хизматлар уюшган жиноий гуруҳни зарарсизлантириш бўйича операцияни ўтказмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today.
Операцияни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура ходимлари олиб бормоқда. Тинтувлар мамлакатдаги энг йирик заводлардан бирида ўтказилмоқда.
Завод хўжайини, таниқли бизнесмен, узоқ вақтдан буён таъсири кучли жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб келгани айтилмоқда. Гуруҳ етакчисини махсус хизматлар бир неча йилдан буён кузатган. Энди эса қозоғистонлик тадбиркорларни ваҳимага солган товламачини ҳибсга олишган.
Махсус операция билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)