Байкалортида автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида ҳалок бўлган 11 киши орасида ёш бола ҳам бўлган, деб ёзади «РИА Новости» соғлиқни сақлаш вазирлигининг минтақа бўйича бўлинмасига таяниб.
Аввалроқ Тергов қўмитасининг Байкалорти ўлкаси бўйича бошқармаси 11 қурбон орасида тўққиз аёл борлигини маълум қилганди.
«ЙТҲда бир бола ҳалок бўлди, бири Улан-Удэга етказилди, яна бири травматология бўлимида ўртача аҳволда ётибди», — деди агентлик суҳбатдоши.
11 июнь, якшанба куни кечқурун «Байкал» федерал автомобиль йўлининг 702-километрида автобус ағдарилиб кетди. У Красний Чикой қишлоғидан Читага 51 кишини олиб кетаётган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши қурбон бўлган, 40 га яқин киши жароҳатланган, уларнинг 34 нафари оғир ва ўта оғир аҳволда. Бир киши комада ётибди.
Изоҳ (0)