АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп 11 июнь, якшанба куни Twitter’га Америка президенти расмий қароргоҳи деразасидан олинган манзара суратини эълон қилиб, Оқ уйга кўчиб ўтганидан мамнунлигини билдирди, деб ёзади «ТАСС».
«Янги уйимизда орттириладиган ажойиб хотираларни интиқлик билан кутмоқдаман», — деб ёзди у #movingday («кўчиш куни») хэштеги билан.
Аввалроқ Politico газетаси ўз манбаларига таяниб, аввал Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги Trump Tower осмонўпар биносида яшаб келган Мелания ва президентнинг кенжа ўғли Бэррон Вашингтонга 14 июнь куни, ўқув йили тугаганидан сўнг кўчишини маълум қилган эди.
Looking forward to the memories we'll make in our new home! #Movingday pic.twitter.com/R5DtdV1Hnv
— Melania Trump 45 Archived (@FLOTUS45) June 12, 2017
Изоҳ (0)