АҚШ конгресси Вакиллар палатаси Разведка қўмитаси Оқ уйдан президент Дональд Трамп ва ФҚБ собиқ директори Жеймс Коми ўртасидаги мулоқотлар ёзувини тақдим этишни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
The Hill нашрига кўра, юристлар гуруҳи Оқ уй маслаҳатчиси Дон Макганга Трамп ва Коми ўртасидаги суҳбатларнинг исталган турини тақдим этиш талаб қилинган мактуб йўллаган.
Аввалроқ Трамп Комидан миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннга нисбатан текширувни тўхтатиш ва унга содиқ бўлишни сўрамаганлиги, ФҚБ собиқ директори билан мулоқотлари ҳақида қасамёд остида гапириб беришга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)