Британия полицияси Лондоннинг шарқий қисмидан 3 июнь куни Буюк Британия пойтахтида содир бўлган терактни ташкиллаштиришга алоқаси борликда гумонлаб яна бир шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Скотленд-Ярд маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Баёнотга кўра, 28 ёшли эркак Баркинг тумани яқинидаги яшаш жойидан, фитначиликда, террорчилик актини амалга ошириш ёки унга тайёргарлик кўришда гумонланиб ҳибсга олинган. Айни вақтда у Беркшир графлигидаги қамоқда.
Аввалроқ, Илфорд тумани яқинидан 27 ёшли эркак қўлга олинган эди. Шундай қилиб ҳозирда олти нафар шахс қамоқда сақланмоқда. Терговнинг олдинги босқичларида қўлга олинган 12 нафар шахс ҳеч қандай айбловларсиз қўйиб юборилган.
Изоҳ (0)