Венесуэла парламентининг мухолифатчи депутати Томас Гуанипа мамлакат прокуратурасига президент Николас Маудро, миллий сайлов кенгаши ва олий суд конституциявий палатасига қарши даъво киритди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Даъвода расмийларнинг конституцияга ўзгартириш киритиш учун таъсис йиғилиши ўтказиш режаси ортидан қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида гап боради.
Томас Гуанипа мамлакат жиноий-процессуал кодексида Венесуэла конституциясини зўравонлик билан, фуқаролардан сўроқсиз ўзгартиришга уриниш учун 12 йилдан 24 йилгача қамоқ жазоси белгиланганини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)