Нигер ҳукумати Қатар билан дипломатик алоқаларини узаётган араб мамлакатлари билан ҳамфикрлик белгиси сифатида Доҳадан ўз элчисини чақириб олишини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Reuters’нинг қайд этишича, аввалроқ Сенегал ва Чад ҳам Қатардан ўз элчиларини чақириб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар билан ҳозирча ўн мамлакат — Баҳрайн, Саудия Арабистони, БАА, Миср, Яман, Ливия, Малдив ороллари, Маврикий, Мавритания ва Комор ороллари дипломатик муносабатларни узди. Ушбу мамлакатлар Қатарни террорчиликни ва экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.
Қатарга нисбатан бундай норозилик мамлакат амири Тамим бин Ҳамад ал-Таний номидан Эрон билан яқинлашиш лозимлиги ҳақидаги баёнот эълон қилинганидан сўнг кузатилмоқда.
Изоҳ (0)