Туркия расмийлари Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлаганини шу пайтгача пайқамаган. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шу пайтгача Қатар террорчиликни қўллаб-қувватлаганини пайқамагандим. Кечирасиз, бироқ биз Қатарга ҳар қандай ёрдам кўрсатишда давом этамиз», — деб таъкидлади Эрдўғон.
Туркия президенти, шунингдек, Қатардан қамални олишга чақирди ва Саудия Арабистони бу борада етакчи бўлиши, минтақада яхши муносабатлар ўрнатилишига ҳаракат қилиши зарурлигини билдирди.
Изоҳ (0)