Сомалида гуманитар ёрдам тарқатилаётган вақтда содир бўлган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Нохуш ҳодиса Байдоа шаҳрида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани икки гуруҳ ҳарбийлар амалга оширган.
«Отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ўндан ортиқ одам жароҳат олган.
Изоҳ (0)