Сенегал Саудия Арабистони нуқтаи назарини қўллаб-қувватлаш рамзи ўлароқ Қатардаги элчисини чақириб олишини маълум қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сенегал 2017 йил 7 июнь, чоршанбадан Қатардаги элчсини маслаҳатлашув учун чақириб олишга қарор қилди», — дейилади мамлакат ТИВ тарқатган баёнотда.
Муқаддам қатор араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Улар қаторига бошқа давлатлар қўшилиб бормоқда. Жумладан, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия, Мальдив ороллари, Маврикий ва Комор ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларини узган эди. Ўз навбатида, Қатар араб давлатларининг дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ноўрин деб баҳолади. Қатарга қарши санкциялар жорий этилиш эҳтимоли мамлакат аҳолисини озиқ-овқат захираларини тўлдиришга мажбур қилмоқда.
Бундан ташқари, Эрон Қатарга ўз ҳаво ҳудудида парвозлар амалга оширишга рухсат берди.
Изоҳ (0)