Буюк Британия полицияси Лондон теракти саккизинчи қурбонининг жасадини Темза дарёсидан топди. У Франция фуқароси Ксавье Томас бўлиб чиқди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Франция фуқароси Лондон кўпригидаги ҳужумдан кейин бедарак йўқолганди. Полиция жасад 6 июнь куни кўприкдан оқим бўйлаб пастда топилганини маълум қилди. Томаснинг қариндошларига унинг танаси топилганини етказишди.
Автомобиль пиёдалар йўлига чиқиб кетганида 45 ёшли француз ўз дугонаси билан кўприк бўйлаб кетаётганди. Қиз оғир жароҳатлар олган.
4 июнга ўтар кечаси автофургондаги номаълум шахслар Лондон кўпригидаги пиёдаларга урилди, кейин уларга пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ Боро бозорида ҳам пичоқ билан ҳужум қилинганлиги қайд этилди. Полициячилар террорчиларни йўқ қилди.
Изоҳ (0)