Бортида 100 дан ортиқ одам бўлган Мьянмага тегишли, радарлардан йўқолиб қолган ҳарбий самолёт бўлаклари денгиздан топилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Қутқарувчилар Тавой шаҳридан 218 километр масофада, денгиздан самолёт бўлакларини топди. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда», — дея маълум қилди Мьянма ҳукумати вакили.
Мьянманинг жанубий соҳилларидан Янгон томон парвоз қилаётган самолёт Тавой шаҳридан 20 мил масофада, денгиз устидан учиб ўтаётган вақтда радарлардан йўқолган.
Самолёт бортида 105 йўловчи ва экипажнинг 11 нафар аъзоси бўлган. Мамлакат ҳукумати денгиз кемалари ва авиация иштирокида қидирув-қутқарув операциясини бошлаган.
Изоҳ (0)