АҚШ президенти Доанлд Трамп Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Икки мамлакат етакчилари террорчи ташкилотларни молиялаштиришнинг олдини олиш ва минтақада экстремизм тарғиботига чек қўйиш масалаларини муҳокама қилди», — дейилади Оқ уй томонидан тарқатилган пресс-релизда.
Трамп ва Салмон ибн Абдулазизнинг суҳбати Форс кўрфазида жиддий инқироз авж олган пайтга тўғри келди. Саудия Арабистони ва бир ватор араб давлатлари Қатарни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.
Изоҳ (0)