Мозамбик полицияси кал эркаклар маросимий қотилликлар қурбонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Икки эркак ўлдириб кетилганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари шундай баёнот билан чиқишга мажбур бўлди.
Бундай қурбонларнинг тана аъзолари жодугарлик маросимларида ишлатилиши айтилмоқда. Гумондорлар қўлга олинган.
Мозамбикда кенг тарқалган ишончга кўра, кал одамлар жуда бой бўлади, шу боис уларни қурбонликка келтириш мумкин. Қотилликларга айнан шу қарашлар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)