Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Филиппин расмийларига мамлакат жанубида террорчиларга қарши кураш олиб бориш учун юзлаб қурол бирликлари етказиб берди. Бу ҳақда, Филиппиннинг АҚШдаги элчихонасига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: АҚШнинг Филиппиндаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Филиппиндаги элчихонаси

Қурол-яроғни топшириш маросими 5 июнь куни Тагиг шаҳрида, Филиппин денгиз пиёдалари корпуси штаб-квартирасида бўлиб ўтди.

АҚШ топширган қуроллар орасида М4 автоматлари, Glock 21 тўппончалари, Gatling M134D пулемётлари ва M203 гранатомётлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин президенти Родриго Дутерте Минданао провинциясида террорчилар ҳужуми туфайли ҳарбий ҳолат жорий қилган эди. Минтақада тўқнашувлар давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги