Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Тўқнашувдан сўнг автобусда ёнғин бошланди. Унда 38 йўловчи, икки ҳайдовчи ва бир чиптачи бўлгани билдирилмоқда.
Шифокорларга кўра, таналар кучли даражада куйганлиги сабабли қурбонлар шахсини аниқлаш мушкул бўлмоқда.
Барча жабрланганлар касалхоналарга етказилди. Улардан 6 нафарининг ҳолати оғир сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)