Британия пойтахтида терактлар уюштирган гуруҳ шу йил март ойидан бери полиция кузатувида бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳужум уюштирганлардан бири эса камида икки йил аввал, болаларни ёллашга уринганида ҳуқуқ-тартибот идоралари назарига тушган.
The Telegraph нашрига кўра, полицияга унинг устидан «болаларини чалғитиш»да айблаган қўшни аёл арз қилган: сайрдан сўнг уйга қайтган мактаб ўқувчилари оналарига «мусулмон бўлишни исташлари» ҳақида маълум қилган.
Шунингдек, ҳужум қилган шахслардан бири билан битта спортзалга қатнаган ўсмир у уни ва бошқаларни ИШИД сафига қўшилишга даъват қилгани ҳақида гапириб берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)