Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бир нафар одам ўлдирилди яна бири эса гаровга олинди. Бу ҳақда Nine News’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, қуролланган эркак бир аёлни гаровга олган ва турар-жой комплексидаги хонадонларнинг бирига беркинган.
Аввалига полиция бу ерга бинода портлаш содир бўлганлиги ҳақидаги хабар юзасидан етиб келган ва турар-жой комплексининг фойесида отиб ташланган эркакни топган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳудудни қуршовга олган ва маҳаллий фуқароларни унга яқинлашмасликка чақирди. Айни вақтда полиция аёлни гаровга олган эркак билан музокара ўтказишга уринмоқда.
Изоҳ (0)