Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Филиппин расмийларига мамлакат жанубида террорчиларга қарши кураш олиб бориш учун юзлаб қурол бирликлари етказиб берди. Бу ҳақда, Филиппиннинг АҚШдаги элчихонасига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: АҚШнинг Филиппиндаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Филиппиндаги элчихонаси

Қурол-яроғни топшириш маросими 5 июнь куни Тагиг шаҳрида, Филиппин денгиз пиёдалари корпуси штаб-квартирасида бўлиб ўтди.

АҚШ топширган қуроллар орасида М4 автоматлари, Glock 21 тўппончалари, Gatling M134D пулемётлари ва M203 гранатомётлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин президенти Родриго Дутерте Минданао провинциясида террорчилар ҳужуми туфайли ҳарбий ҳолат жорий қилган эди. Минтақада тўқнашувлар давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди