Қирғизистон пойтахтидаги Первомайск туман судида 5 июнь, душанба куни мухолифатдаги «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаевга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат бош прокуратураси жорий йил 25 февралда Текебаевга нисбатан «Коррупция» ва «Фирибгарлик» моддалари бўйича жиноий иш очганди. Эртасига сиёсатчи Венадан учиб келган вақти Бишкек аэропортида қўлга олинди.
Омурбек Текебаев 2010 йили, Қирғизистон Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари бўлиб турганда уяли алоқа хизмати билан шуғулланувчи маҳаллий «Альфа Телеком» компаниясини харид қилишда кўмак беришни ваъда қилиб, россиялик бизнесмен Леонид Майевскийдан 1 миллион доллар олганликда айбланмоқда. Бироқ Текебаев ваъдасини бажармаган ва пулларни ҳам қайтармаган.
Изоҳ (0)