Fireball номли янги вирус дунё компьютерларида шиддат билан тарқалмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Янги вирус қурбонларнинг браузерларини бошқариб, бош саҳифаларни ва қидирув машиналарини сохта жосус қидирувчиларга ўзгартириб қўяди. Шундан сўнг трафик кузатилиб, хакерларга компьютер эгасининг шахсий маълумотлари етказиб беради.
Киберхавфсизлик соҳаси мутахассисларининг фикрича, хитойлик дастурчилар Fireball вирусини интернет-реклама даромадини ошириш мақсадида ишлаб чиққан.
Охирги маълумотларга қараганда, Fireball ҳозирга қадар 250 миллион компьютерни зарарлаган.
Энг кўп зарарланган компьютер Ҳиндистонда жойлашган — 25,3 миллион. Бу мамлакатдаги барча компьютерларнинг тахминан 10 фоизидир.
Кейинги ўринларда Бразилия — 24,1 миллион (9.6 фоиз), Мексика — 16,1 миллион (6.4 фоиз), Индонезия — 13.1 миллион (5.2 фоиз), АҚШ — 5,5 миллион (2.2 фоиз).
Изоҳ (0)