АҚШнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ушбу мамлакат масъулиятсизлигидан далолат беради. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Баҳром Қосимий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши АҚШнинг дунё ҳамжамияти олдида масъулиятни умуман ҳис этмаслигини кўрсатади. Бу қадам АҚШ янада яккаланиб қолишига олиб келади. Парник газлари ташланмалари бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган ва атмосферанинг энг асосий булғовчиларидан бўлган давлат келишув бўйича мажбуриятларни бажармаслигини мутлақо қабул қилиб бўлмайди», — деди Эрон дипломати.
Баҳром Қосимийга кўра, дунё ҳамжамияти АҚШ Париж келишуви бўйича халқаро мажбуриятларини сўзсиз бажаришига эришиши лозим.
Изоҳ (0)