Курдистон ишчи партияси Туркиянинг Ширноқ вилоятида ҳарбий вертолёт қулагани учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Cougar вертолёти 31 май, чоршанба куни кечки пайт Шеноба шаҳридан учган ва парвоздан уч дақиқа ўтиб, ҳалокатга учраганди.
Туркия бош штаби ўшанда буни ҳаво кемаси электр узатиш тармоғига тегиб кетгани билан изоҳлаганди.
Ҳодиса оқибатида 13 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)