Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтонга Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этганини маълум қилди. Бу ҳақда у америкалик режиссёр Оливер Стоунга интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Клинтон президент эканлигида у билан сўнгги учрашувлардан бири ёдимда. У Москвага ташриф буюрган эди, шунда муҳокамалар чоғида ‘Балки Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш вариантини кўриб чиқиш керакдир’ дедим. Клинтон: ‘Бўлиши мумкин, мен қарши эмасман’, — деб жавоб берган эди», — дейди Путин.
Путиннинг таъкидлашича, ўша лаҳзада АҚШнинг бутун делегацияси жуда асабийлаша бошлаган.
Изоҳ (0)