Тверь вилоятида эркак саккиз кишини отиб ташлади. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Қўмитанинг Тверь вилоятидаги тергов органлари томонидан саккиз киши — икки аёл ва олти эркакнинг ўлдирилиши бўйича жиноий иш қўзғалди. Оммавий қотиллик Конаков туманининг Редькино посёлкасида, боғдорчилик ширкатидаги тадбирлардан бирида маиший можаро оқибатида рўй берди. Можаро қатнашчиларидан бири уйидан қурол олиб чиқиб, уни хафа қилганлар ва гувоҳларни отиб ташлади», — деди Светлана Петренко.
Ҳозирда эркак қўлга олинган ва яқин орада у билан тергов ҳаракатлари олиб борилади.
Изоҳ (0)