Афғонистонлик эркак Баварияда жойлашган қочоқлар лагерида россиялик беш ёшли болани ўлдирди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса Бавария федерал ўлкасидаги Арншванг коммунасида юз берди. «Nordbayern.de» портали маълумотларига кўра, 41 ёшли афғонистонлик россиялик болакайни гаров тариқасида олган ва унга ўлимга олиб келувчи жароҳат берган. У, шунингдек, боланинг онасига оғир жароҳат етказган.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўт очиб, ҳужум қилган шахсни отиб ташлади.
Изоҳ (0)