Лондон полицияси Британия пойтахтида 4 июнь, якшанбага ўтар кечаси содир этилган терактлар бир гуруҳ аъзолари томонидан содир этилган деб ҳисобламоқда. Полиция дастлабки суриштирув натижаларига таяниб, юқоридаги хулосага келган, деб ёзади «Вести.ru».
Маълум қилинишича, Лондон кўпригида ҳужум уюштирган террорчилар Боро бозорига йўл олган ва у ерда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.
Полиция маълумотларига кўра, терактлар оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ ярадор шифохонага жойлаштирилган. Британиянинг Sky телеканалига кўра, расмийлар Лондон кўприги ва Боро бозорида терактлар уюштирган террорчиларнинг умумий сони аниқланганлигига шубҳа билан қарамоқда.
Полиция бир нафар террорчи озодликда эканлиги, уч нафари зарарсизлантирилганлигини маълум қилди.
4 июнга ўтар кечаси автофургондаги номаълум шахслар Лондон кўпригидаги пиёдаларга урилди, кейин уларга пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ Боро бозорида ҳам пичоқ билан ҳужум қилинганлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)