Швейцариянинг Climeworks компанияси Ер атмосферасидан карбонат ангидрид газини сўриб оладиган дунёда биринчи ва йирик тижорий заводни ишга туширди. Бу ҳақда Science News хабар бермоқда.
Завод Цюрих яқинида жойлашган. Газни сўриб олиш учун DAC (Direct air capture) — ҳавони тўғридан-тўғри тортиб олиш ва тозалаш технологияси қўлланади. Технология махсус кимёвий моддалар билан тўйинтирилган фильтрли материалдан фойдаланишни назарда тутади. Ушбу фильтрдан ўтувчи ҳаво карбонат ангидриддан тозаланади.
Бундай технологиялардан Халқаро коинот станцияси ва сувости кемаларида фойдаланилади.
Завод шу тариқа йил мобайнида 900 тонна газ тўплаши кутилмоқда (атмосферага эса инсоният ҳар йили 40 миллиард тонна газ чиқаради). Бирикмани қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, жумладан, сабзавотлар етиштириш учун сотиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)