АҚШ бошлиқ коалиция кучларининг авиазарбалари оқибатида Суриянинг Раққа шаҳрида 43 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Суриянинг «SANA» агентлиги тарқатган ахборотга кўра, қурбонларнинг аксарияти — аёллар ва болалардир, яна ўнлаб тинч аҳоли вакиллари турли даражада тан жароҳатлари олган.
Маҳаллий ОАВ ахборотига кўра, коалиция кучлари олти қавалти «Ал-Жамила» биносига зарба берган.
Изоҳ (0)