Афғонистон пойтахти Кобулдаги дафн маросими вақтида юз берган кетма-кет портлашлар натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Tolo News хабарига кўра, ҳодиса оқибатида яна 87 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, уч портлаш Сарои Шамолий туманида, Сенат спикерининг ўринбосари Салим Изодиёрнинг ўғли дафн маросимида юз берган.
Дафн маросимида ҳукумат вакиллари, хусусан, ижроия ҳокимияти раҳбари Абдулло Абдулло, шунингдек, бир неча сенаторлар, парламент депутатлари ва куч тузилмалари раҳбарлари ҳам бўлган.
Изоҳ (0)