АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқлим бўйича Париж шартномасидан чиқиш қарори оқибатида 2100 йилга келиб сайёрада ўртача ҳарорат 0,3 даражага ошиши мумкин. Бу ҳақда Женевада ўтказилган брифинг чоғида Бутунжаҳон метеорология ташкилоти атмосфера ва атроф муҳит тадқиқотлари департаменти директори Деон Тербланш баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Энг ёмон сценарий рўёбга чиқса, ҳароратнинг қўшимча ўсиши Цельсий бўйича 0,3 даражани ташкил қилади», — деди Тербланш.
«Бу — энг ёмон сценарий, ва у буюк эҳтимол билан рўёбга чиқмайди», — қайд қилиб ўтди эксперт.
Тербланш, шунингдек, ташкилот ходимлари шахсий планда Трампнинг қароридан ташвишдалигини, аммо, умуман олганда, ташкилот жиддий хавотирда эмаслигини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)