Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги халқаро иқтисодий форум доирасида ахборот агентликлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув чоғида Курил ороллари масаласига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жумладан, унинг таъкидлашича, агарда Курил ороллари Япония таркибига ўтса, у ерда АҚШ қўшинлари жойлаштирилган бўлар эди.
«Саволнинг иккинчи қисмига, айнан АҚШ қўшинларининг бу оролларда жойлаштирилиши назарий жиҳатдан мумкинлигига келсак, агар бу ороллар қачондир Япония таркибида бўлса, табиийки. Албатта, бундай имконият мавжуд», — деди Путин.
«Бу келишув ва имзоланган баённомалардан келиб чиқадиган хулосадир», — қўшимча қилди Россия раҳбари.
Изоҳ (0)