Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Смоленск шаҳри устидаги авиаҳалокатда нобуд бўлган Польша президенти Лех Качиньски кўмилган тобут ичидан яна икки кишининг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурорининг ўринбосари Марек Пашчонек Варшавада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Амалдорларнинг сўзларига қараганда, ҳозир прокуратура жасадларнинг алмашиб кетиши ёки қолдиқларнинг алмашиб кетишида россиялик тиббиёт ходимларининг айби бор-йўқлигини текширмоқда.

«Россиялик медикларнинг жавобгарлиги юзасидан алоҳида суриштирув олиб борилмоқда. Биз Россияга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилдик», — Пашчонек.

Охирги кунларда Польша матбуотида Смоленск фожиаси қурбонларининг тобутларидан бошқа одамларнинг қолдиқлари топилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Жумладан, генерал Влодзимеж Поташчинский эксгумацияси давомида тўрт кишининг жасади топилди. Аввалроқ генерал Борислав Квятоковскийнинг эксгумацияси чоғида етти кишининг жасади топилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди