Нигер чўлларида 44 муҳожирнинг танаси топилди. Улар орасида болалар ҳам бор, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, таналар Агадес минтақасида топилган. Афтидан, муҳожирлар Ливияга етиб бора олмай, чўлда ҳалок бўлган. Ливия орқали улар Европага бориб олишга умид қилган.
«Айни пайтда чўлда ҳалок бўлган муҳожирлар сони 44 кишини ташкил қилади», — деди Агадес шаҳри мэри Рисса Фелту.
Воқеа жойида Қизил хоч ва Қизил ярим ой ходимлари ишламоқда.
Изоҳ (0)