Россиянинг «Искандер-М» оператив-тактик ракета комплекслари Ляур полигонида (Тожикистон) старт бериладиган позицияларни эгаллади ва 1 июнь кунги ўқув машғулотларида жанговар ракетани учиради. Бу ҳақда 31 май, чоршанба куни Марказий ҳарбий округ расмий вакили полковник Ярослав Рошчупкин журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
« ‘Искандер-М’ оператив-тактик ракета комплекслари жангчилар гуруҳи тунги маршни амалга оширди ва Ляурдаги полигонда старт бериладиган позицияларни эгаллади. 1 июнь, пайшанба куни ‘Душанбе-Аксилтеррор - 2017’ қўшма машғулотларида разведка томонидан аниқланган шартли жиноий тўдалар фаол бўлган ҳудудларга жанговар ракета учиради», — деди Рошчупкин.
«Искандер-М» комплекслари Тожикистондаги ўқув машғулотларга илк бор ташланган. Улар 500 километр масофадаги нишонга ета олади. Уларни баллистик ва қанотли ракеталар билан жиҳозлаш мумкин.
Изоҳ (0)