Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида «Бу Муҳаммад (с.а.в.)» деб аталувчи дунёдаги энг катта китоб кўргазмага қўйилди, деб ёзади UAE Inside.
Китоб Пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва шахси ҳақида ҳикоя қилиб, ислом динига нисбатан бағрикенглик ғоясини илгари суришга даъват қилади.
Оғирлиги 1,5 тонна бўлган китоб 30 нафар олим ва 300 ишчининг меҳнатини ўз ичига олади, улар бу китобни тўрт йил давомида яратган. Айни пайтда китобнинг эгаси айтишича, у 22 та халқаро ва маҳаллий мукофотларни қўлга киритган, шунингдек, Гиннесснинг Рекордлар китобидан фахрли ўринни эгаллаган.
Китобни Рамазон ойи давомида Al Wahda Mall савдо марказида томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)