Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг фикрича, АҚШ ва Саудия Арабистонининг ҳаракатлари минтақадаги вазиятни мураккаблаштиради. Эрон президенти бу ҳақда Россия етакчиси Владимир Путин билан 27 май куни бўлиб ўтган суҳбат вақтида таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Алоҳида давлатларнинг, хусусан, АҚШнинг янги маъмурияти ва Саудия Арабистонининг айрим ҳаракатлари минтақадаги вазиятни мураккаблашув томон олиб боради. Барча давлатлар ўз кучларини террорчиликка қарши ҳақиқий кураш учун сафарбар қилиши лозим», — дея қайд этди Руҳоний.
Эрон президенти Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини сақлаб қолиш бўйича Эрон—Туркия—Россия муносабатларига юқори баҳо берди ва «минтақада тинчлик ва барқарорликни тиклаш йўлида мазкур ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш»га тайёр эканини билдирди.
Изоҳ (0)