Режиссёр Стивен Спилберг ва актёр Том Хэнкс 1971 йилда Пентагон сирларининг ошкор бўлиши ҳақидаги фильмни суратга олишга тайёргарлик доирасида 25 май, пайшанба куни The Washington Post газетаси редакциясида бўлди. Голливуд юлдузларининг редакциядаги суратини нашр мухбири Дэвид Накамура Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди, деб ёзади «ТАСС».
«Том Хэнкс ва Спилберг Пентагон ҳужжатларининг чоп этилиши ҳақидаги фильмни суратга олишга тайёргарлик доирасида The Washington Post редакциясига ташриф буюрди», — деб ёзди у.
Спилбергнинг The Post деб номланган янги фильми 1971 йилда АҚШдаги йирик сиёсий можаро — Пентагоннинг Вьетнамдаги уруш ҳақидаги махфий ҳужжатларининг чоп этилишида газетанинг роли ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда Том Хэнкс The Washington Post редактори Билл Брэдли, актриса Мерил Стрип эса газета ношири Кетрин Грем ролини ижро этади.
Изоҳ (0)