70-Канн кинофестивали доирасида илк бор виртуал реаллик шаклида олинган фильм намойиш этилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда.
«Тана ва қум» деб номланган, мексикалик режиссёр Aлеxaндро Иньярриту томонидан олинган фильм Мексика ва АҚШ чегарасидаги миграция муаммоларига бағишланган.
Унда қочоқларни АҚШ чегарасини кесиб ўтишга уринишлари акс эттирилади. Воқеа ҳибсга олиниш билан якунланади.
VR-қалпоқ билан кўриладиган картина 6,5 дақиқа давом этади.
Изоҳ (0)