Оқ уй ва Барак Обаманинг шахсий фотографи Пит Соуза Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллагандан бери биринчи расмий фотосессияни ўтказди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
У бошқа бир «президент» — «Қоғоз уй» сериалидаги актёр Кевин Спейси ўйнаган Фрэнк Андервудни суратга олди.
Соуза Netflix шоусининг бешинчи мавсуми промо-кампанияси учун лавҳалар олди. Фотосессия Вашингтонда, Мартин Лютер Кинг мемориали яқинида ва сайловчилар билан «мулоқот» давомида амалга оширилди.
2016 йили Кевин Спейсининг АҚШ президенти тимсолидаги портрети Вашингтондаги миллий галереяда ҳам пайдо бўлди. «Қоғоз уй» сериалининг бешинчи мавсуми 30 майдан бошланади.
Маълумот учун, жорий йил ноябрида Соузанинг Obama: An Intimate Portrait номли китоби чоп этилиши кутилмоқда. Унда Барак Обаманинг давлат раҳбари лавозимидаги энг яхши фотолари жамланади.
Изоҳ (0)