17 май куни кечқурун 70-Канн кинофестивали бошланди. Фестивалнинг тантанали очилиш маросимига машҳур киноюлдузлар етиб келди, деб ёзади «24tv.ua».
Бу йил ҳакамлар ҳайъати таркибида Жессика Честейн, Уилл Смитт, Паоло Соррентино ва режиссёр Педро Альмодовар фильмларга баҳо беради.
Шунингдек, қизил йўлакчадан Марион Котияр, Шарлотта Генсбур, Фань Бинбин, Белла Хадид, Жулианна Мур каби юлдузлар ўтди.
70-Канн кинофестивалига италиялик актриса ва модель Моника Белуччи бошловчилик қилади.
Фестиваль очилишидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)