АҚШ президенти Дональд Трамп Ар-Риёддаги мусулмон давлатлари етакчилари билан учрашувда Америка ислом билан эмас, террорчи гуруҳлар, жумладан, Яқин Шарқдаги жангарилар билан курашаётганини билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
АҚШ етакчиси буни «яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш» деб атади. Трампга кўра, «Америка минтақа давлатлари билан хавфсизлик бўйича умумий манфаатлар ҳимояси тарафдори, бироқ Яқин Шарқ Вашингтон унинг учун душманни яксон қилишини кутмаслиги лозим».
«Яқин Шарқ халқлари келажагини ўзи белгилаши керак. Бу икки йўл ўртасидаги танлов, буни Америка Сиз учун ҳал қилолмайди. Мамлакатларингиз террорчилар, экстремистларни қувиб чиқаргандагина ёрқин келажак ҳақида орзу қилиш мумкин», — дея таъкидлади Трамп.
Изоҳ (0)