Швейцария фуқаролари энергия истеъмолини камайтириш ва қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишни ривожлантиришга қаратилган, янги атом электростанциялар қурилишини ман этадиган ислоҳотларни маъқуллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
GfS Bern тадқиқот институтига кўра, овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 58 фоизга яқини референдумга қўйилган «Энергетика стратегияси — 2050»ни маъқуллади.
Мазкур стратегияга кўра, мавжуд АЭСлар хавфсизлик 100 фоиз кафолатланган тақдирдагина фаолият кўрсатади. Янги атом электростанциялар эса мамлакатда қурилмайди.
Шунингдек, стратегияда энергиянинг қайта тикланувчи манбалари — гидроэлектростанциялар, шамол генераторлари ва қуёш қурилмаларига ўтиш кўзда тутилган. Давлат углеводородлар импортини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)