Суриянинг Хомс шаҳрида Ал-Ваер даҳасидан жангариларни олиб чиқиш якунланди, уларнинг охирги колоннаси Жараблус томонга йўл олди. Шу тариқа шаҳар тўлиқ Сурия армияси назорати остига ўтди, дея хабар беради «РИА Новости».
Хомснинг ўзида фақат уйларини тарк этишни истамаган фуқаролар қолди. Ал-Ваер марказий майдонида вилоят губернатори иштирокида Сурия давлат байроғи кўтарилди.
Ал-Ваерга сапёрлар кирганидан сўнг ОАВ вакилларига охирги озод этилган даҳани шахсан кўришга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинади.
Изоҳ (0)