«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Туркменнебит» давлат концерни англашув меморандумни имзолади. Маросим шанба куни Туркманбошидаги «Аваза» конгресс марказида Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари якуни бўйича бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz».
Айтилишича, ҳужжатда Каспийнинг Туркманистон шельфидаги конларда биргаликда разведка ва конни ўзлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни кўзда тутади.
Томонлар маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги келишув шартларида углеводород хом ашёсини қазиб олишни мўлжалламоқда. Режалаштирилаётган ҳамкорлик икки мамлакат нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш имкониятларини оширишга хизмат қилади.
Изоҳ (0)